15/12/2020
«UzAuto Service» тезкор авто-ёрдам хизмати туну-кун хизматингизда.
Қиш фасли автомобиллар учун энг кутилмаган муаммоларга бой мавсум ҳисобланади. Ушбу муаммоларни мустақил ҳал этиш қийин, баъзида эса умуман имконсиз.
«Avtosanoat Invest» корхонаси «UzAuto Motors»нинг расмий сервис марказлари билан ҳамкорликда республикамизнинг барча ҳудудларида «UzAuto Service» тезкор авто-ёрдам хизматларини таклиф этади.
Маҳсус сертификатга эга сервис марказларининг тажрибали уста-мутахассислари туну-кун, дам олиш кунларисиз юқори сифатли таъмир ишларини кўрсатишади. Маҳсус асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги Сизга юзага келиши мумкин бўлган носозликларни жойида бартараф этишга имкон беради.
«UzAuto Service» хизматининг устунлик томонлари:
✅ Куннинг исталган пайтида республикамизнинг исталган нуқтасига етиб бориш.
✅ Кўп учрайдиган носозликларни бартараф этиш имконияти.
✅ «UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқарилган барча автомобилларга эҳтиёт қисмларининг мавжудлиги.
✅ Таъмирлаш ва керакли эҳтиёт қисмлар учун арзон нархлар.
Буюртма берилган манзилга тезда етиб келган малакали мутахассислар компютер диагностикасини амалга оширадилар ва ҳар қандай мураккаб муаммони ҳал этадилар.
«UzAuto Service» хизматлари:
⚙️Калит йўқолган тақдирда автомобил қулфини очиш
⚙️ Ўт олдириш тизимини созлаш
⚙️ Электр тизимни таъмирлаш ва сақлагични алмаштириш
⚙️Аккумулятор, генератор, вентилятор ускуналарини алмаштириш ёки таъмирлаш
⚙️Реле ҳамда ўт олдириш тизимининг қисмларини алмаштириш
⚙️Автоматик узатмалар қўтисини қулфдан чиқариш
⚙️Инжектор ва ёқилғи насосини алмаштириш
⚙️Совутиш тизими қувурлари, кенгайтириш баки, юқори кучланишли симларни алмаштириш
⚙️ Бошқа турдаги таъмирлаш хизматлари
1244 – «UzAuto Service» хизматининг 24/7 шаклида ишловчи телефон рақами.